Олдин тармоқли маркетингда ишлаб, уни “ҳаром”лиги ҳақидаги фатвони айтганингиздан сўнг тавба қилганман. Баъзи намозхон дўстларимизга айтгандим, нима учун ҳаром эканини сўрашди. “Олимдан ҳужжат сўралмайди” деган қоидага амал қилиб, мен ҳаром дейишингиз билан тарк қилгандим. Шу сабаб, уларга нима учун эканини тўлиқ айтиб бера олмадим ва баъзи саволларига аниқ ҳужжатли жавоб бера олмадим. Аниқ ҳаромлигига асос бўлган хужжатларини сиздан сўраб беришимни илтимос қилишди. Мен ҳужжат сўраш беодоблик бўлгани учун анча пайт буни ёзишга ботина олмагандим. Улар яна қайта-қайта айтишганидан сўнг анча ҳижолат бўлиб ёзаяпман. Илтимос, қайси сабаблар асосида ҳаром эканлигини тушунтирсангиз ва мен уларга етказсам. “Тармоқда ғарар бор” дейилган экан, бу нима? Тармоқли маркетингнинг ҳаммаси ҳаромми ёки ҳар бирига алоҳида ҳукм чиқариладими?