Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Менинг турмушга чиқмаган қизим бор. Бир одам менга 20 кун “Тоҳа” сурасини ўқиб сўрасангиз Аллоҳ бахтини очади деди шу тўғрими? Фақат мен арабча ўқишни билмайман, кирилчада ўқисам ҳам бўладими? Олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Ҳар кечада мустажоб бўладиган дуо бор. Таҳажжуд ўқиб, Аллоҳ таолодан астойдил сўрасангиз Аллоҳ ноумид қўймайди. Валлоҳу аълам!