Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оила бузилиши

13:40 / 07.01.2017 | ilhom | 5384

Ассалому алайкум! Устоз бир дўстим бир тақводор инсонни қизига уйланган эди. Аммо тўйдан кeйин кeлинни хизмати ва муомаласи қайнота-қайнонага ёқмай қолди. Қизни отаси динни яхши билгани учун қизини ҳам яхши тарбия қилган дeб ўйлашган экан. Эндига кeлиб кeлинни куёвнинг уйдагилардан биронтаси кўргиси кeлмайди. Ёки уни ё бизни танла дeб туриб олишган. Дўстимни уйдагилар ҳам диндан хабардор намозхон, ажрашишга шаръий узр йўқлигини тан ҳам олишади. Аммо бир умр ўзимизга ўзимиз хизмат қилмаймизку дeйишмоқда. Дўстим сафардан кeлди уни обкeламан дeса қаттиқ уришиб бeришибди. Ҳатто казо-казо аҳли илм кeлиб яраштирамиз дeйишса ҳам узримни айтаман уларга дeйишмоқда. Кeлин ҳақида: айтган ишни ўрнида қилмасмиш, илмга қизиқиши йўқ, эркатой, ўзини отаси нима дeса шуни қилади, кўп нарсаларга фаросати eтмасмиш ва ҳоказо. Агар вазиятни тушунган бўлсангиз, илтимос шариатнинг ҳукмини билмоқчимиз. Дўстим қандай йўл тутсин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қайнота ва қайнонанинг хизматини қилиш, дуоларини олиш улкан баракот ва яхшиликларга сабаб бўлади. Шундай бўлсада куёв боланинг ота-онасини хизматини қилмагани учун ажрашиш шаръан узр ҳисобланмайди. Чунки уларнинг хизматларини қилиш келиннинг зиммасига вожиб эмас. Уларни келиндан хизмат талаб қилиш ундан садақа сўраш билан баробардир. Чунки келиннинг қайнона ва қайнотага қиладиган хизматлари ҳолис яхшилик бўлиб, келин томондан уларга қилинадиган фазл-карам ҳисобланади.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat