Китобдан ўқиганларим тўғрими?

СаволларМавзу: Турли саволларКитобдан ўқиганларим тўғрими?
Mustafo Djabborov сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, бизларга илм олишда ёрдам бераётганингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. 5 вақт намоз ўқияман, лекин араб тилида ўқишни ҳам ёзишни ҳам билмайман. Иншоллох ўрганиш ниятим бор. Саволим шуки Қуръони Каримдаги Сура ва Оятларни Муққаддас ойлар ва Мустажоб дуолар китобидан ўқийман, намоздан сўнг Оятлар ва зикрларни, саловатларни шу китобдан ўқиб ўргансам бўладими? У китоб хато ёзилмаганми? Яна қайси китобни ўқисам бўлади? Жавобларингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳа бўлади. Фақат бу ҳолда давомли қолиб кетманг. Энг озида намозда ўқийдиган сураларни бирон биладиган одамга ўқиб беринг, хатоларингизни тузатиб олинг. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Мўминнинг меърожи” номли китобини ҳам олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!