Адолатсизлик қилинганда унга қарши чиқиш ҳасадга кирадими?

СаволларМавзу: Турли саволларАдолатсизлик қилинганда унга қарши чиқиш ҳасадга кирадими?
zafar сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар Сизларнинг қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Мен бир давлат идорасида ишлайман. Бизда ҳар чорак якунлари бўйича мукофот пули берилади, аммо ушбу мукофот пули миқдори раҳбарият томонидан ишдаги натижаларга кўра амал маошининг 100 фоизи ёки 75 фоизи миқдорида белгиланади. Бунда жамоанинг ярим ходимлари амал маошининг 100 фоиз қолган ярми 75 фоиз миқдорида олишади. Айрим вақтларда ушбу мукофот пули миқдорини белгилашда бошлиқлар томонидан адолатсизликка йўл қўйилмоқда. Яъни айрим бир шахслар ишга бўлган муносабати ёмон  бўлса ҳам улар 100 фоиз олишмоқда. Шунда ишдаги натижалари яхши бўлса ҳам 75 фоиз олган ходимлар норози бўлишади. Ушбу ҳолат 75 фоиз олган шахслар 100 фоиз олган шахсларга нисбатан ҳасад қилган бўлмайдими? Кам миқдорда олган ходимлар ҳамма ходимлардан эмас, балки ишдаги натижалари юқори бўлмаган ва масъулиятсиз ёндошган, лекин бошлиқларнинг эркатойлари бўлганлари учун 100 фоиз миқдорда мукофот олганларидан хафа бўлишади. Шу ҳасадга кирмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бу ҳасад эмас, балки адолатсизликка рози бўлмаслик ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасида :
 وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الظَّالِمِينَ
Ва Аллоҳ золимларни севмас – деган. Валлоҳу аълам!