Ажрашиш жоизми?

Ажрашиш жоизми?

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушАжрашиш жоизми?
Sabr_dard сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аёлим ёш, уй хизматларига улгурмаябди. Бу эса ота-онамга ёқмасдан, аёлимни дангасаликда айблаб, ажрашгин деб ҳар куни қулоқ мияни ейишябди. Шу айб билан ажрашишим жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бизнинг динимизда ота-она ажраш деса ҳам, боланинг ажрашмасликка ҳаққи бор. Уй ишларини бажариш аёлингизнинг зиммасига вожиб эмас. У чўри эмас, балки ҳур аёл ҳисобланади. Келинлар эрининг яқинларини, хусусан ота-онасини ҳурматларини қилса, уларнинг хизматларини адо этса, эрига бўлган итоати ва муҳаббатини зиёдалигини аломати сифатида қилишади. Келинлар ҳам қайнота-қайноналар ҳам ўртадаги адолатли мезонга қараб келишлари керак. Ҳамма ўзи тарафга қараб тортса оилалар тинчимайди.  Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=27640.0