Душман сиёсати

СаволларМавзу: Турли саволларДушман сиёсати
Shohjahon сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Очиқ Хат китобини ўқир эканман душман Исломга зарар бeришда Қуръон ва Ҳадисдан фойдаланяпди дeган хулосага кeлдим. Оят ва Ҳадис айтиб, уларга маъно айтаётганда ўзининг гапини айтяпди. Қизиқ томони шуки, душман Қуръон ва Ҳадисни дақиқ билсагина бундай сиёсатни амалга ошириши мумкин. Чунки Оят ва Ҳадисга маъно айтаётганда ўзининг гапини айтаётганини, аслида  ҳақиқий маъно бошқача эканлигини билади. Яъни ҳақни ботилга чиқараётганини ўзи билади. Нeга билиб туриб яна шу ишни қиляпди, иймон кeлтирмаяпди?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади :

مَن يُضْلِلِ اللّهُ فَلاَ هَادِيَ لَهُ وَيَذَرُهُمْ فِي طُغْيَانِهِمْ يَعْمَهُونَ۝

186. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, унга ҳидоят қилувчи йўқдир. Уларни туғёнларида тентираган ҳолларида тек қўйиб қўяди.
Демак, уларнинг залолатга кетишларига туғёнлари сабаб бўлган. Ўша туғёнлари – ҳаддан ошишлари туфайли залолатга кетдиларми? Аллоҳ уларни ўша туғёнларида тек қўйиб қўяди, адашиб-улоқиб, ҳайрон бўлиб юраверишади. Уларни ҳидоят қилувчи топилмайди. Чунки дастлаб ўзлари ҳидоят йўлидан юз ўгириб, туғёнга кетдилар. Шу аҳволларига қарамай, улар яна қиёмат соати ҳақида савол ҳам беришади. Бинобарин, гўё ҳамма нарсани тушунадигандек кўринишга ҳаракат қилишади. («Тафсири ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!