Мероснинг тақсимоти

Мероснинг тақсимоти

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратМероснинг тақсимоти
Шохрух сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум Устозлар! Сизларнинг қилаётган ишларингизга Аллох мададкор бўлсин. Менга саволимга жавоб топишда илтимос, ёрдам берсангиз. Саволим узун бўлса, узр.

Мен бугун сайтдаги меросга тегишли бўлган савол-жавоблар архивини қараб ўзим сўрамоқчи бўлган саволга  деярли жавоб топдим. Қуйидаги фикрим тўғрими?

Отам (Аллох рози бўлсин) вафот этганларидан кейин, Онамлар, мен (бир аёлим ва бир ўғил фарзандим бор) бир синглим ва бир укам қолдик.

Отамнинг Ота ва Оналари (Улардан Аллохим рози бўлсин) анча аввал ўтиб кетишган.   Амма ва амакиларим хаммалигиси алохида яшашади (ўзларини уй-жойлигиси ва оилалигиси бор).

Шуларни инобатга олиб, меросхўрлар: Онам (биринчи бўлиб хамма мероснинг 1/8 бирини оладилар). Қолган қисми 5 га бўлиниб икки хиссадан менга ва укамга ва бир қисми синглимга.

Шу тўғрими?

Олдиндан Сизларга катта ташаккур! Аллохим Сизларни савол-жавоб қилмасдан Жаннатга кирувчи бандалари қаторида қилсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Тўғри. Меросга вафот этгандан қолган уй-жой, кийим-кечак, асбоб-анжом хуллас эски бўлсада сотилса пул бўладиган ҳамма нарса киради. Валлоҳу аълам!