Ассалому алайкум! Менинг онамлар кимдирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “таровех намозини аёллар 8 ракат ўқиса бўлади деганлар” деб эшитган эканлар. Илтимос, онамларни ибодатлари тўғри бўлиши учун тушунча берсангизлар. Катта раҳмат ёрдамларингиз учун.
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазонда ҳам рамазондан ташқарида ҳам витрдан ташқари 8 ракъат таҳажжуд намоз ўқир эдилар. Кўпчилик ушбу 8 ракъатни таровеҳ деб тушуниб олишган. Саҳобаларнинг ижмоси ила эркакгу аёлларга 20 ракъат таровеҳ ўқиш суннати муаккададир. Валлоҳу аълам!