Ҳазрат! Катта корхонада кичик лавозимда ишлайман. Анча йил аввал ўғил уйлантирганимда тўйга энг катта раҳбаримизни ҳам таклиф қилгандим. У киши тўйга келиб менга 100 доллар туёна берган эдилар. Шу вакт ичида раҳбаримиз иккита тўй утказдилар, лекин мен таклиф килинмадим. Бир хафтадан кейин у киши кенжа ўғилларини уйлантирмокчилар. Вокеадан хабардор хизматдошларимнинг баъзилари "Туёнв бу қарз" айтилмаган бўлсанг ҳам бирров бориб табриклаб туёнасини кайтар дейишмокда. Бошка бирлари эса "айтилмаган жойга бориш уят. Туёна бу совга. Кайтариш шартмас. Айникса раҳбарга пул олиб кирсанг уни нокулай ахволга соласан сени тўйга айтмаганига калтак қилгандек бўлиб" деган фикрни билдиришмокда. Узим Аллоҳга шукур намозхон инсонман. Динимиз буйича мен кандай юл тутай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу диннинг масаласи эмас. Урфнинг масаласи. Гап ниятга боғлиқ. Тўёна бераётган қарз бермоқдаман деса, қарз, бўлмаса ҳадия бўлади.