Тартибсиз хонада намоз

СаволларМавзу: Турли саволларТартибсиз хонада намоз
Sherzodjon сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Иш юзасидан 15-20 кун мобайнида чўл худудида яшашимга тўғри кeлади. Шу вақт давомида 4-5 киши бир вагонда истиқомат қилишга мажбурмиз. Инсон табиати ҳар хил бўлар экан. Доим ҳам вагонни озода ва тартибли шароитда  сақлашнинг иложи бўлмаяпти. Шундай шароитта ҳам намоз ўқишим мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Жойнамоз кейинчалик одамларга қулайлик бўлиши учун жорий қилинган нарсадир. Ер, асфальт усти, саҳро, ўт-ўлан жойларда, очиқ пол, мармар, бетон каби жойларда ҳўл нажосат бўлмаса ёки нажосат тегиб қуриган ва ҳиди келмаётган бўлса, жойнамоз солинмасдан намоз ўқиш жоиз.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي قَبْلَ أَنْ يُبْنَى الْمَسْجِدُ فِي مَرَابِضِ الْغَنَمِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қурилишидан олдин қўй қўраларида ҳам намоз ўқир эдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!