Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Динда чуқур кетиш

08:53 / 05.10.2016 | Sirojiddin | 1951

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, “дин ёки шариатга чуқур кeтманг, адашиш хавфи бор” дeган гапни тeз-тeз эшитиб турамиз. Буни қандай тушуниш кeрак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ғулув сўзи луғатда, кўтарилиш, қайнаш маъноларини ифода қилиб, “киши бирор бир ишда қулувга кетди” деса, “ўша ишнинг ҳаддидан ошиб кетди” деган маънони билдиради. Араблар нарх кўтарилиб кетса “ғола ассеъру” дейдилар. Шариат истилоҳида эса, бир ишда зиёда қилиб ҳаддидан ошиш деганидир. Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ : “Бир нарсада ҳаддан ошиб, ўта қаттиқлик қилиб юборишни ғулув дейилади” деганлар. Баъзилар диннинг муҳим арконлари, эътиқод қилиш керак бўлган масъаларини қўйиб, шариатда мустаҳаб, мубоҳ даражасидаги амалларга қаттиқ берилиб, уларни “қилмаса бўлмайди” деб вожиб даражасига чиқариш, фарз ва вожиб даражасидаги амалларни эса, “қалбда бўлса бўлди” даражасига тушириб қўйишни динда ғулувга кетиш деб айтганлар. Ғулув икки қисмга бўлинади, соҳибини куфр даражасига етказадиган, иккинчиси соҳибини куфр даражасига етказмайдиган ғулув. 1-шариатимизда Қуръон ва мутавотир даражадаги ҳадислар билан собит бўлган ишларни бекорга чиқариш. Масалан : Намоз ўқиш шарт эмас, қалб тоза бўлса бўлди – дейиш каби. Бунда Қуръон ва мутавотир суннатда собит, бажарилиши фарз қилинган намозни бекорга чиқариш бордир. 2-динда Қуръон ва мутавотир даражасига етмаган далиллар билан собит бўлган амалларни фарз даражасига кўтариш. Аллоҳ таоло фарз ва вожиб амалларни бажарилишини қандай яхши кўрса, берган рухсатларига ҳам амал қилинишини шундай яхши кўради. Ҳозирги кунда илмдан бехабар бўлган жуда кўп инсонлар тиришиб-тирмашиб “диндан, савоб” деб қилаётган амалларининг кўпи шулардан иборатдир. Масалан : шариат “маййит ортидан хоҳлаганича ва ҳар қачон эҳсон қилишни мустаҳаб амал” деган. Одамлар эса ғулувга кетиб, “фалонча даражада, фалон кунда, фалонча одам айтиб эҳсон қилишимиз керак, қилмасак бўлмайди” деган эътиқодга етганлар. Суннат бўлган валиймани фарз ва вожиб даражасига, уни қилмаслик у ёқда турсин соддароқ қилишни шармандалик даражасига чиқариб олишган. Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, қулув эътиқодий бўлади ва амалий бўлади. Эътиқодий қулувнинг бошланиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан бошланган. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

: وَقَالَ ابْنُ كَثِيرٍ: عَنْ سُفْيَانَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ ابْنِ أَبِي نُعْمٍ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَ عَلِيٌّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ إِلَى النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم بِذُهَيْبَةٍ، فَقَسَمَهَا بَيْنَ الْأَرْبَعَةِ: الْأَقْرَعِ بْنِ حَابِسٍ الْحَنْظَلِيِّ ثُمَّ الْمُجَاشِعِيِّ، وَعُيَيْنَةَ بْنِ بَدْرٍ الْفَزَارِيِّ، وَزَيْدٍ الطَّائِيِّ ثُمَّ أَحَدِ بَنِي نَبْهَانَ، وَعَلْقَمَةَ بْنِ عُلَاثَةَ الْعَامِرِيِّ ثُمَّ أَحَدِ بَنِي كِلَابٍ، فَغَضِبَتْ قُرَيْشٌ وَالْأَنْصَارُ، قَالُوا: يُعْطِي صَنَادِيدَ أَهْلِ نَجْدٍ وَيَدَعُنَا. قَالَ: «إِنَّمَا أَتَأَلَّفُهُمْ». فَأَقْبَلَ رَجُلٌ غَائِرُ الْعَيْنَيْنِ، مُشْرِفُ الْوَجْنَتَيْنِ، نَاتِئُ الْجَبِينِ، كَثُّ اللِّحْيَةِ، مَحْلُوقٌ، فَقَالَ: اتَّقِ اللهَ يَا مُحَمَّدُ. فَقَالَ: «مَنْ يُطِعِ اللهَ إِذَا عَصَيْتُ، أَيَأْمَنُنِي اللهُ عَلَى أَهْلِ الْأَرْضِ فَلَا تَأْمَنُونِي». فَسَأَلَهُ رَجُلٌ قَتْلَهُ - أَحْسِبُهُ خَالِدَ بْنَ الْوَلِيدِ - فَمَنَعَهُ، فَلَمَّا وَلَّى قَالَ: «إِنَّ مِنْ ضِئْضِئِ هَذَا - أَوْ فِي عَقِبِ هَذَا - قَوْمٌ يَقْرَءُونَ الْقُرْآنَ لَا يُجَاوِزُ حَنَاجِرَهُمْ، يَمْرُقُونَ مِنَ الدِّينِ مُرُوقَ السَّهْمِ مِنَ الرَّمِيَّةِ، يَقْتُلُونَ أَهْلَ الْإِسْلَامِ، وَيَدَعُونَ أَهْلَ الْأَوْثَانِ، لَئِنْ أَنَا أَدْرَكْتُهُمْ لَأَقْتُلَنَّهُمْ قَتْلَ عَادٍ». أطرافه: 3610، 4351، 4667، 5058، 6163، 6931، 6933، 7432، 7562 - تحفة: 4132 - 167/4

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Алий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир парча тилла жўнатди. У зот уни тўрт кишига тақсим қилдилар: Ақраъ ибн Ҳобис Ҳанзалий Мужошиъий, Уяйна ибн Бадр Фазорий, Бану Набҳонлик Зайд Тоий ва Бану Килоблик Алқама ибн Улоса Омирий. Шунда Қурайш ва ансорийлар ғазаб қилиб: «Бизни қўйиб, Нажднинг бошлиқларига берибдиларми?» дейишди. У зот: «Мен (қалбларини) улфат қилмоқчиман, холос», дедилар. Шу пайт икки кўзи ботган, икки ёноғи бўртган, дўнгпешона, серсоқол, тақирбош бир киши келиб: «Аллоҳдан қўрқ, эй Муҳаммад!» деди. У зот: «Агар менки осий бўлсам, Аллоҳга ким итоат қилар экан? Аллоҳ мени ер аҳли устидан ишониб қўяди-ю, сизлар менга ишонмайсизларми?» дедилар. Бир киши – менимча, Холид ибн Валид – у зотдан уни қатл қилишга изн сўради. У зот уни қайтардилар. (Бояги одам) ўгирилиб кетгач: «Бунинг пуштидан [ёки бунинг наслидан] бир қавм бўлади. Улар Қуръон ўқишади, у уларнинг бўғизларидан нарига ўтмайди. Улар диндан ўқ сайддан* отилиб чиқиб кетгандек чиқиб кетишади. Бутпарастларни қўйиб, Ислом аҳлини ўлдиришади. Агар мен уларни топсам, уларни Од қатлидек қатл қилажакман», дедилар».

* Сайд – ов, овланган ҳайвон ёки қуш.
Изоҳ: Аллоҳ таоло Од қавми таг-туги билан, битта қўймай қириб ташлаган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Амалий ҳаддан ошиш ҳақида эса қуйидаги ҳадис мисолдир.

عَنْ أَنَسٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ ثَلَاثَةُ رَهْطٍ إِلَى بُيُوتِ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَسْأَلُونَ عَنْ عِبَادَةِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، فَلَمَّا أُخْبِرُوا كَأَنَّهُمْ تَقَالُّوهَا، فَقَالُوا: وَأَيْنَ نَحْنُ مِنَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَدْ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ، فَقَالَ أَحَدُهُمْ: أَمَّا أَنَا فَإِنِّي أُصَلِّي اللَّيْلَ أَبَدًا، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَصُومُ الدَّهْرَ وَلَا أُفْطِرُ، وَقَالَ آخَرُ: أَنَا أَعْتَزِلُ النِّسَاءَ فَلَا أَتَزَوَّجُ أَبَدًا، فَجَاءَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: أَنْتُمُ الَّذِينَ قُلْتُمْ كَذَا وَكَذَا، أَمَا وَاللهِ إِنِّي لَأَخْشَاكُمْ ِللهِ وَأَتْقَاكُمْ لَهُ، لَكِنِّي أَصُومُ وَأُفْطِرُ، وَأُصَلِّي وَأَرْقُدُ، وَأَتَزَوَّجُ النِّسَاءَ، فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраб келди. Бас, уларга (бу ҳақда) хабар берилганида худди у(ибодат)ни оз санагандай бўлдилар. Шунда улар:
«Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар, у зотнинг ўтгану қолган гуноҳлари мағфират қилинган», дедилар.
Улардан бири:
«Мен абадул абад тунларни намоз ўқиш билан ўтказаман», деди. Бошқаси эса:
«Мен умрбод рўза тутаман, оғзим очиқ юрмайман», деди. Яна бошқа бири:
«Мен аёллардан четда бўламан, абадул абад уйланмайман», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига келиб:
«Шундай, шундай, деганлар сизларми?! Аммо Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳдан энг қўрқувчироғингизман ва Унга энг тақводорингизман. Лекин рўза ҳам тутаман, оғзим очиқ ҳам бўлади. Намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам, аёлларга уйланаман ҳам. Бас, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас», дедилар».
Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat