Намозни қаср қилиб ўқиш

СаволларМавзу: ИбодатларНамозни қаср қилиб ўқиш
Zahro сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Аввалги саволаримга берган  жавоблариз учун сизларга раҳмат. Агар намозни қаср  ўқиш керак бўлган бўлсаю, лекин тўлиқ ўқиса ҳукум қандай бўлади? Мен Учтепа туманида яшийман, Оқтош санаториясига борсам намозни қаср қилиб ўқишим керакми? Атрофимдигиладан  сўраб аниқ жавоб оломаганим учун сизларга мурожат қилдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ يَعْلَى بْنِ أُمَيَّةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ : قُلْتُ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ : لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَقْصُرُوا مِنَ الصَّلاةِ إِنْ خِفْتُمْ ؟ فَقَالَ : عَجِبْتُ مِمَّا عَجِبْتَ مِنْهُ ، فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ : » صَدَقَةٌ تَصَدَّقَ اللَّهُ بِهَا عَلَيْكُمْ فَاقْبَلُوا صَدَقَتَه

Яъло ибн Умаййа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен Умар ибн Хаттобга(Аллоҳ таолонинг) “Агар қўрқсаларингиз намозни қаср қилишда гуноҳ йўқ” деган оятини ўқидим. Шунда Умар “Мен ҳам сен ажабланган нарсадан ажабланиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бу Аллоҳнинг сизларга қилган садақасидир, уни қабул қилинлар” дедилар”. Таҳовий ривояти.
Шунинг учун Аллоҳ қилган эҳсонни жон деб қабул қилиш керак. Уйингиздан тушадиган жойингизгача 88 км чиқса қаср қилиб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!