Намоздаги ҳолат

СаволларМавзу: Турли саволларНамоздаги ҳолат
Dilshod сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мисол учун намознинг суннатини уйга кeлган мeҳмон билан ёки ёши улуғ одам билан ёки илми кучли одам билан ёки устози билан ёнма-ён туриб ўқиётган маҳалда қиёмда турганимизда сураларни ўқиб бўлгач ёнимизда турган улуғ одамни кутмасдан рукуга кeтавeриш уларга нисбатан ҳурматсизликка кириб қолмайдими? Жавобингиз учун раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Худди шу ишни “динда ғулуга кетиш” дейилади. Ҳар ким билган сурасини ўқийди ва билганича намоз ўқийди. Ёлғиз намоз ўқишда олдин-кейин деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!