Маслахат беринг

СаволларМавзу: Турли саволларМаслахат беринг
Quddusiyo сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Мен фарз бўлган ибодатларни 15 ёшимда бошлаганман. Ҳозир ёшим 41 да. Инсон  ҳамиша бир хил турмайди экан. Бир неча йиллардан бери касалман. Бу йил деярли тузалмадим. Докторлар қатъий пархез ёзиб беришган. Фақат суюқлик ичаман. Суюқ овқатни ҳам фақат сўлини бу қачонгача давом этишини билмайман. Ишлайман. Шом намозларига келиб дорилар тасирида ухлаб қоляпман. Ўзимни мажбур қилиб шом, хуфтонга тураман. Лекин “аттахият”да яна кўзим илиниб қолади. Ҳатто туш кўришгаям улгираман. Қазоларим кўпайиб кетди. Илтимос маслаҳат беринглар. Намозларни ўтириб ўқисам бўладими? Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло сизга берган дардини хато камчиликларингизга каффорат қилсин ва охиратда бўладиган мақомингизни юксак бўлишини насиб қилсин. Аҳли балоларга берадиган ажрларини насиб қилсин. Аллоҳ таоло бандасининг тоқати етмайдиган нарсаларга буюрмайди. Намозни фарзларини албатта туриб ўқинг. Суннатлар борасида ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!