Фарзанд Аллоҳнинг берган неъмати

СаволларМавзу: ҲадисларФарзанд Аллоҳнинг берган неъмати
Quddusiyo сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Маърузаларнинг бирида бир ҳадис эшитганман. Қиёмат кунида бир гурух одамлар келтирилади. Улар одамсифат махлуқларга ўхшайди. Одамлар уларни ўраб:
— Булар ким? деб сўрашади.
Шунда Аллоҳ:— Булар ота-онасига ок булганлар. Уларни ота-онасини чақиринг дейди фаришталарга.
— Нега фарзандингни шундай ҳолатга туширдинг. Ахир Мен сенга бу неъматни (фарзандни) беғубор қилиб берганманку. дейди
Аллоҳ— Бу фарзанд мени ундоқ қилган, бундоқ қилган деб ота-она фарзандини айбини ахтаради. Шунда Аллоҳ: Сен мендан 2 ракат намоз ўқиб унга инсоф тилаганмисан. Уларни мени неъматимга ношукурлик қилгани учун дўзахга ташланг — деб фаришталарга буюрар экан. Шундай ҳадис борми? Олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай ҳадисни билмаймиз. Валлоҳу аълам!