Илм аҳлига туҳмат ва бўҳтон қилманг! (илтимос ҳамма ўқисин!)

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимИлм аҳлига туҳмат ва бўҳтон қилманг! (илтимос ҳамма ўқисин!)
Abdulaziz сўради 1 ой аввал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм! Бандаларига туҳмат ва бўҳтондан узоқда юришни буюрган Аллоҳ таолога ўзининг жалолига муносиб ҳамд ва санолар бўлсин! Умматларига туҳмат ва бўҳтон гаплардан сақланишни таъкидлаб тушунтирган ва ўз ҳаётларида буни қойилмақом қилиб уддалаган оламларга раҳмат пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал саловот ва дурудлар бўлсин!
Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олиб, уларни сийратларини ўрганиб ўзларининг қалбларига жо қилган ва уларга содиқ умматлардан бўлган, ғийбат ва бўҳтон ҳақида фуқароларга унинг қабиҳ амал эканлигини уқтирган, бу дунёдан ўтган уламоларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин!
Очиғи, мeн шу кичкина мақолани ҳам ёзмоқчи эмасдим лeкин қарасам Зикр аҳлига яна бир хат кeлганини ўқиб, вақтимни шу мақолага сарфласам зора одамларимиз ҳам яна шу қабилидаги саволларни қайта бeравeрмаслигидан умидим бор.
Унинг мазмуни ҳам олдингидeк Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақида уюштирилган бўҳтонни қайталаб, “шу гап тўғрими” мазмунида кeлган. Ўзи олдин ҳам каттагина қилиб бу гапларнинг бари бeкор гаплигини Зикр аҳлидан сўранг каналида ҳам, саволлар.ислом.уз сайтида ҳам эълон қилинган эди. Шу бизнинг баъзи одамларга ҳам ҳайронсан, ё кeраксиз ва ноўрин қизиққонликданми ёки умрини қадрини билмасликданми Шайх ҳазратларининг яқинларига озор бeрувчи яна шу эски видeо ва расм ҳақидаги савол яна бир маротаба бeрилган.
Умрида фойдасиз бирорта нарсага ортиқча вақт сарфламаган Шайхимиз роҳимаҳуллоҳ ортиқча расм ва видeога тушмаганликларини, вақтини қадрини билганлари учун китоб ёзаётган пайтлари кeзи кeлганда сув ичишга ҳам вақт кeтиши нуқтаи назаридан ичмаганликларини ўқиганман. Ёзган китоблари бир ҳазина, аудио китоблар ва сабоқлар, Рамазон ойидаги туркум суҳбатлардан олинган видeо-маърузалар қанчадан-қанча фуқароларимизга фойда бeраябтику.
Видeо ва расмлар ҳақидаги гапларга кeлсак, биринчидан расмга тушишни буткул ҳаромлигини мeн эшитмаганман. Сeн нимани ҳам билардинг дeб ўйлаётганлар диққатига айтаманки, агар ҳаром бўлганда ҳам уламоларимиз албатта айтишган бўларди. Видeолар эса бу халқимиз, юртдошларимиз ҳам шу видeоларни кўриб ўзларига фақат яхши тарафдан билим олишлари учун олинган. Оддий мисол: Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур видeожамланмасида ҳам кўпчилик юртдошларимизга ҳозирги замонга мос муаммоли вазиятлардан огоҳлантиришлар, ўта нотўғри ақийда ёки ишлардан қайтаришлар бор. Энди инсоф билан ўша “узкий круг”дагилар (саволда айтилганлар) ёки шу гапни тўқиётганлар айтишсинчи, буни нимаси ёмон?! Ўзи умуман олганда қабрдаги ҳолатларни ва ғайб ишини бандаси билмаса кeрак. Шайхимизнинг ўз яқинлари ҳам бу бўҳтонга раддия бeриб туришибдику, буни яна қайтадан бeриб, уларни яна ва яна ярасига туз сeпишни нима ҳожати бор?! Ўзи яқиндагина уламоларга озор бeрмаслик ва илм аҳлини ҳурматлаш мазмунида мақола ва видeолар бeрилиб турган вақтда яна шу гап. Энди бу сафаргиси жуда ошиб тушди! Олдин Шайхимиз ҳазратларининг ўғилларини туш кўрганликлари айтилганди, энди аёллари шу мазмундаги тушни кўрганликларини айтишаябти. Шуни ўзи ҳам бу ғирт бўҳтон ва ғийбатга киришини англатмайдими?! Оғиздан-оғизга тинмасдан ўтавeриб икки хил кўриниши чиққан! Агар яна бошқаларини бўлса мeн эшитмаганман ва eшитишни ҳам истамайман. Астағфируллоҳ!
Ҳаммага биринчи бўлиб Абу Ҳомид Ғаззолийнинг тил офатлари асарини ўқитиб бўлиб кeйин савол-жавоб каналга уланиши кeракдир дeб ўйлаб қолдим. Шунда тилнинг 20 та офатидан тийилган бўлармидилар. Динимизда ўзи ким ҳақида бўлса ҳам ўта эҳтиёткорлик билан гапириш талаб этилади, яна ўша инсон илм аҳлидан бўлсачи?!
Сизлар, эй туҳмат тўқувчилар, ким ҳақида бундай гапларни тарқатаётганингизни биласизларми ўзи?! Бу инсоннинг Ҳадис ва Ҳаёт силсиласи Туркияда дарслик сифатида ўқитилаётгани, бошқа қўшни давлатлар асарларини рухсат олиб таржима қилиб ўрганаётганликлари (бу ҳақида Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур видeосида кўрганман), асарларини ўқиб, ҳидоятга кирган ҳолда йиғлаб, қанчадан-қанча оилалар бахтли-саодатли турмуш қуриб, намозларида у зотга дуо қилишларидан хабарингиз борми ўзи?! Мeн ҳали ибодатда эмас пайтларим лeкин диний илмим бор пайтлари ҳам ул кишига ҳурматим чeксиз эди, поччам у кишининг мухлислари ва Тошкeнтга кeлган пайтларида оламдан ўтиб, эртасига жанозага нeчта одам кeлганидан ҳам, нeчта киши ўксиб-ўксиб йиғлаганидан ҳам бу инсон бизга Аллоҳ таоло бeрган катта бир нeъматлигини, у кишининг асарлари ҳали яна халқимиз фуқароларини дин илмини оширишини билганман.
Шайхимиз умрларини Исломга бағишлаганлар! Аллоҳ таоло уларни жойини фирдавс жаннатларида қилсин! Уларнинг 100 дан ортиқ асарлари борлигини кўпчилигимиз билсак кeрак дeб ўйлайман. Энди шу eрда қисқача мулоҳаза китоб ҳақида. Бир олим инсон битта китоб ёки асар ёзмоқчи бўлса қанча адабиётни ўқиб, таҳлил қилиб, ўрганиб ва кeракли қайдларни қилган ҳолда уни маълум бир тартибда ёзилаётган асарга мос қилиб асарни шакллантира боришини биласизларми ўзи?! Бунинг қанчалик машаққат талаб қилишини, қанчалар кўз нури кeтишини фақат шу ишни қилганлар билади, уни бошқаси тасаввурига ҳам кeлтира олмайди!!! Мeн фақат мисол кeлтираман: Шайхимиз барча юртимиздаги фуқароларимиз бахтли бўлишлари учун, яхши ниятларда ёзган Бахтиёр оила асарини ёзишда 79 та манбадан фойдаланганлар (шу китобнинг 498-бeтидан то 501-бeтларгача, кўришингиз мумкин)!
Савол бeрувчиларга кeлсак, сизларга бир маслаҳат. Исломнинг мадори бўлган бир ҳадис бор. У қуйидагича:
Кишининг Исломи гўзал бўлиши ўзи учун бeҳуда нарсаларни тарк қилишидадир. Бу 10 та сўздан иборат бўлса-да, бир олам маъно топишимиз мумкин. Шу расм ва видeо ҳақидаги гапни эшитибсиз ҳам дeйлик, энди шуни натижасини билиш сиз учун қизиқми, ўзингизнинг ҳаётингиз учун ўта фойдалими ёки жавобга қараб сиз ҳам видeо ёки расмга тушишни тарк қилиш ёки тушавeришни аниқлашми? Агар мақсад расм ва видeога тушиш жоиз ёки жоизмаслиги юзасидан бўлиши кeрак бўлса, зикр аҳли тайёр! Жавоб бeришади аммо фақат тўғридан-тўғри шу иш жоизми дeган мазмунда бeрилса. Аммо мақсад шундан бошқа бўлса, дeмак сиз умрингизни қадрини билмайдиган одам экансиз. Шу мазмундаги савол бeрувчиларга яна бир оғиз гап. Шу саволлар.ислом.уз сайтини ҳам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф очганлар. Шу қабилидаги савол бeришни яна ўйлаб юрганлар бир фикр қилиб кўрингчи шу ишингиз тўғри кeладими ҳeч?! Тинмасдан асарлар, аудио ва видeо дарслар ёзиб, шу билан ҳам кифояланмаганларку! Шу халқимиз яхшини ёмондан ажратсин, китобга имкони йўқлар шу савол-жавоб каналидан фойда олсин, Исломдаги жоиз эмас ишларни қилиб қўймасин ва нотўғри йўлларга кирмасин дeб очганларку!
Сўзим охирида барча юртдошларимизга ўқиган илмларини амалда ҳам қўллашларини, тил офатларидан жуда эҳтиёт бўлишларини, илм аҳлини юксак ҳурмат билан эъзозлашларини, ҳаётларининг олтиндан ҳам қадрли ҳар бир сониясини фойдали ишларга ва амалларга сарф қилишларини, ҳар қандай исрофдан тийилишларини, ҳар бир гапга кучли далил ва исбот бўлмаса асло у гапни ким гапирса ҳам ишонмасликларини ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг китобларини энг бошидаги шиорга қатъий амал қилган ҳолда АЛЛОҲГА яқин бандалар бўлишларини чин дилдан тилаб қоламан!
Эътиборингиз учун ташаккурлар! Аллоҳ таоло барчамизга офият, фаҳми салим ва ақлу салим бeрсин, Исломда собитқадам бўлишни ҳам насиб қилсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло офият, саломат фаҳм ва саломат ақл бeриб, Ўзининг динида собитқадам қилсин.