Ҳадис ҳақида

СаволларМавзу: ҲадисларҲадис ҳақида
jamshid сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, яқинда тeлeграмдаги бир каналдан ушбу ҳадис кeлди. Сарлавҳасида ёзилишича биродарликнинг юқори чўққиси экан. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш муҳожирлари билан ансорларни биродар қилдилар, шунда Саъд ибн Рабиъни Абдураҳмон ибн Авфга биродар қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга: «Менинг мол-давлатим бор, уни тенг иккига бўлиб, ярмини сизга бераман. Иккита аёлим бор, кўринг, қайсиниси сизга маъқул бўлса талоқ қилай, сиз унга уйланинг», деди. Абдурраҳмон унга жавобан деди: «Аллоҳ сизга аҳли-аёлингиз ва мол-давлатингизни баракотли қилсин, мени бозорга йўллаб қўйинг…» (Бухорий ва Насоий ривояти, Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3172).
Ушбу ҳадисни мeн ўзимга қабул қила олмадим аммо саҳобалар ҳақида бўлганлиги учун нотўғри хаёлга боришга ҳам қўрқдим. Ахир эркак киши ўз жуфту ҳалолини биродарига кўрсатиб ҳатто унга ёқиб қолганига талоқ бeриши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ саҳоба розияллоҳу анҳумларнинг Аллоҳга бўлган ихлоси, фидокорлиги, уларнинг бир-бирига бўлган муҳаббатини назарда тутиб, “Ҳозирги кунда саҳобалар тирилиб келишса, сизлар уларни кўриб мажнун деган бўлардингиз. Аммо улар эса сизларни булар мусулмон бўлмасалар керак деан бўлар эдилар” деганлар. Валлоҳу аълам!