Аҳли китобларнинг дуолари

СаволларМавзу: ДуоларАҳли китобларнинг дуолари
Begzod сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум!   Бошқа дин вакиллари, яъни аҳли китобларни қилаётган дуолари Аллоҳнинг наздида қабул бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло уларни дунёвий сўраган нарсаларини беради. Аммо охират учун сўраганларини бермайди. Охиратдаги яхши мақомларга эришиш учун иймон шарт. Валлоҳу аълам!