Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандимиз ҳаққига дуо қилинг

00:00 / 13.02.2013 | eski savollar | 2614
,Шайҳ Ҳазратлари!Сизга ёзишимдан мақсадим шуки, Аллоҳнинг инояти билан 4 та қиздан кейин о'г'ил фарзандлик ҳам бо'лдик. Сиздан қизларимиз солиҳа, о'г'лимиз Муҳаммад Абдуллоҳ Ҳошимий эса қори бо'лишларини, Динга ҳизмат қилишларини Аллоҳдан со'раб Дуо қилишингизни со'раймиз. Зеро, О'зингиз ҳам Ҳадис ва ҳаёт китобингизда "Аҳли илмлардан дуо олиш мустаҳабдир" деб ёзгансиз. Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ Сизнинг Дин ё'лидаги барча хизматларингизни о'з даргоҳида юксак ажр билан мукофотласин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз менга нисбат берган гап ҳамма уламоларнинг ҳадислардан олган хулосаси. Аллоҳ қизларингиз ва Ўғлингизни ўзингиз истагандан ҳам аъло фарзандлар бўлишини, Аллоҳнинг суйган бандалари бўлишини ва олим, қори ва фозил бўлишини насиб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat