Исм ҳақида

Abdumannop сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Мани отим Абдуманноп. Яқинда бу исм ҳақида кўпчиликдан сўрадим. Кўпчили бу исмни ножоизлигини айтишди. Яни Аллоҳни манноп деган сифати йўқ деб жовоб бeришди. Баъзи китобларда маноп ёки манаф сўзи оқсуяк, олий мансабли аристократ деган маънолари борлигини ўқигандим. Саволим шуки бу исм жоизми? Уни ўзгартиришим шартми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўзгартиришингиз лозим. Унинг тўғри шакли арабий изофа билан Абдулманнан форсий изофанинг эътибори билан Абди ёки Абдуманнон бўлади. Маъноси ёғдириб неъмат берувчи Зотнинг қулидир. Манаф қурайшнинг бутларидан бирининг исми бўлган. Агар Абдуманаф бўлса бутнинг қули деган маънода бўлиб қолади. Аммо Маноф исмини ўзини қўйса бўлади. Маъноси баланд мартабалик бўлади. Валлоҳу аълам!