Умму Салама онамиз ўқиган дуо

СаволларМавзу: ДуоларУмму Салама онамиз ўқиган дуо
Madina сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Умму Салама розияллоҳу анҳо онамиз энг афзал эр саналмиш Абу Салама розияллоҳу анҳудан ажралиб қолганларида бир дуо ўқиган эканлар. Оқибатда оламлар сарвари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга турмушга чиққан эканлар. Мана шу дуони излаб тополмаяпман, илтимос шу дуони айтиб берсангизлар. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин, раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ تُصِيبهُ مُصِيبَةٌ فَيَقُولُ: إِنَّا ِللهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ، اللَّهُمَّ أْجُرْنِي فِي مُصِيبَتِي وَأَخْلِفْ لِي خَيْرًا مِنْهَا، إِلَّا أَجَرَهُ اللهُ فِي مُصِيبَتِهِ وَأَخْلَفَ لَهُ خَيْرًا مِنْهَا. قَالَتْ: فَلَمَّا تُوُفِّيَ أَبُو سَلَمَةَ قُلْتُ كَمَا أَمَرَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَخْلَفَ اللهُ لِي خَيْرًا مِنْهُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. Аллоҳуммаъжурнии фии мусибати ва ахлиф лии хойром минҳа» деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим.
Абу Салама вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилганидек айтдим. Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхши зотни – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни берди».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).

Агар йўқотгани эркак бўлса “ва ахлифлий хойрон минҳаа” ўрнига “ва ахлифлий хойрон минҳу” деб дуо қилинади. Валлоҳу аълам!