Байрам ва тўйларда силаи раҳм

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушБайрам ва тўйларда силаи раҳм
Фазлиддин сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир қийин масалага дуч келиш кунларида турибман. Ота-она, қайнота-қайнона, ака-ука бўлган яқин кишилар қанақадир байрам, тўй ва ҳоказолар ўтказишса у ерда ўша ифлос бўлган ароқни қўйишса (ҳар қандай шариат мисолини тушунтирганда тушинмасдан) қандай йўл тутиш керак? Бормасангиз силаи раҳм борсангиз ифлосчилик?! Қиладиган амалларингиз учун ажрини мукаммал қилиб берсин. Амийн!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ҳам Исломни маҳкам тутиши шарт. Ён атрофдаги дўст, қариндош уруғларга ҳам дини тақозо қилган нарсаларни эъзозлашини ва у ўзи учун қадрли эканлигини билдириб туриш керак. Силаи раҳмни тўйдан бошқа вақтларда ўз ўрнига қўйиб, бу тўйларда “Бу менинг динимга тўғри келмайди” деб очиқ-ойдин айтиш керак. Улар сиз нимадан сақланишга ҳаракат қилаётганингизни тушунишлари керак. Агар билиб туриб ҳам қадрламаса, уларга ўзларига муносиб муомала қилиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!