Мажлисдан турилганда ўқиладиган дуо

СаволларМавзу: ДуоларМажлисдан турилганда ўқиладиган дуо
fozilov сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир ҳадис ўқигандим. Унда бирор мажлисдан турилса агар ғийбат қилинган бўлса каффарот бўладиган дуо бор эди. Шуни топиб берсангизлар. Раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

وَلَفْظُ أَبِي دَاوُدَ: كَانَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَقُومَ مِنَ الْمَجْلِسِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ، فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّكَ لَتَقُولُ قَوْلًا مَا كُنْتَ تَقُولُهُ فِيمَا مَضَى، قَالَ: كَفَّارَةٌ لِمَا يَكُونُ فِي الْمَجْلِسِ

Абу Довуднинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлисдан турмоқчи бўлсалар, «СубҳанакАллоҳумма! ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка», дер эдилар.
Бас, бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, сиз авваллари айтмаган гапингизни айтмоқдасиз?» деди.
«Мажлисда бўладиган нарсаларнинг каффороти», дедилар».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сен поксан. Сенга ҳамд бўлсин. Сендан ўзга илоҳ йўқ деб шаҳодат келтираман. Сендан истиғфор сўрайман, Сенга тавба қиламан».
Мажлисларда турли гап-сўзлар ва яна баъзи бир ишлар ҳам бўлиш эҳтимоли кўп. Ўшаларнинг каффоротига ушбу дуони ўқиб қўйиш лозим бўлади. Жуда ҳам осон бўлган бу дуони ёдлаб олиб, ҳар мажлисдан тураётганимизда ўқиб юришимиз лозим. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!