Идда сақламаса

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушИдда сақламаса
Obidjon сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир аёл эри томонидан талоқ олса ва идда сақлаш тўғрисида маълумотга эга бўлмаса ва идда сақламай никоҳдан ўтса у аёл зино қилиб юрган ҳисобланадими? У аёл бу ҳолатда нима қилиши лозим?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Идда сақламай қилинган никоҳ, шариат томонидан эътиборга олинмайди. У никоҳ фосид никоҳ ҳисобланиб, улар тезда алоҳида бўлишлари керак. Биринчи эридан талоқ олгандан бошлаб уч ҳайз муддат ўтган бўлса, иккинчи эри қайтадан никоҳ қилиб олади. Маҳр бериши ҳам вожиб бўлади. Иккинчи эри билан қилинган биринчи фосид никоҳнинг ҳам маҳрини бериши шарт. Валлоҳу аълам!