Намоздан кeйинги зикр

СаволларМавзу: Руҳий тарбияНамоздан кeйинги зикр
Adriy сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бир танишимиз ўзларини ахли тариқат дейдилар. Жамоат намозларига чиққанларида кузатганимда, намоздан кейинги зикрлар (33 мартадан айтиладиган)ни айтмас эканлар. Сабабини сўрасам, бизнинг тариқатдагилар зикрни санамайди, доимо зикр қилиб юриш керак дедилар. Агар санашса гуноҳ қилгандек тутишар экан ўзлигини. Аслида бунинг ҳақиқати нима?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Уларнинг пири “пири қаллоб” экан. Чунки шариатга зид бўлган ҳар қандай тариқат бекордир. Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир.

وَلَفْظُ التِّرْمِذِيِّ قُولُوا: سُبْحَانَ اللهِ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَالْحَمْدُ ِللهِ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَاللهُ أَكْبَرُ أَرْبَعًا وَثَلَاثِينَ، وَلَا إِلهَ إِلَّا اللهُ عَشْرَ مَرَّاتٍ

Термизийнинг лафзида:
«Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз тўрт марта «Аллоҳу акбар» ва ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу» денглар», дейилган.

وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَحَمِدَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، وَكَبَّرَ اللهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ، فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ 

Муслимнинг ривоятида эса:
«Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинур», дейилган.
Шарҳ: Имом Муслимнинг ривоятида келган зикрларнинг аввали ёки охирида «Оятул Курсий»ни қўшиб ўқишни сўфийлар жорий қилганлар. Бу «сўфийлар хатми» деб номланади. Бу нур устига нур, дейилади. Чунки «Оятул Курсий» Қуръони Каримдаги энг улуғ оятдир. Ушбу хатмни қилиш бизда ҳам жорий бўлиб келаётир.

فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِي فَلَيْسَ مِنِّي. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ

Ким менинг Суннатимга рағбат қилмаса, мендан эмас», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!