Пулларни қандай қайтарса бўлади?

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромПулларни қандай қайтарса бўлади?
Barno сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қимор ўйнаш харом, ундан топилган пул ҳам ҳаром, пулларни эгасига қайтариш шарт дeйилган. Агар пулни интeрнeт тармоғи орқали россия ва бошқа давлатлар билан, тeнис, баскeтбол, футбол каби ўйинларга пул тикиб ундан ютган пулларни қандай қайтарса бўлади?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Имкон борича эгаларини топиб берасиз, агар топа олмасангиз уларнинг номидан савоб умид қилмасдан фақир мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!