Ҳомила тушиб қолса

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушҲомила тушиб қолса
Abdumalik сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Умрингиз, ризқингиз ва илмингиз зиёда бўлсин. Хомила 1 ойликда тушиб қолса, хомила тўлиқ тушгунча вақт кетса, шу вақт ичида қон кетиб турса ва кейинчалик 3-4 кунда тўлиқ хомила тушиб қон хам тўхтаса, намоз ўқиш ва эри билан яқинлик қилиш учун худди 9 ойлик чақалоқ дунёга келтиргани сингари 40 кун кутиладими ёки қондан тоза бўлганига ишонч хосил бўлгандан кейин бўлдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

40 кун кутилмайди. Қон тўхташи билан ғусл қилиб намоз, рўза ва эрга яқинлик бошланаверади. Мабодо тушгандан бошлаб 10 кун ичида тўхтаса ҳаммаси ҳайз, 10 кундан ошиб кетса ҳомиладан аввалги одати кунича ҳайз, қолганларни истеҳоза бўлиб, қолдирилган намозларни қазоларини ўқиш шарт бўлади. Валлоҳу аълам!