Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрни сиқишидан панох сўраш

09:19 / 02.03.2018 | _Ahror_ | 6348

Ассалому алайкум! Қабрни бир сиқиб қўйиб юбориши бор экан, шундан панох сўраб дуо қилса бўладими? Ёки бу нарсани сураб дуо қилиш нотўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз сўрашда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нимани сўраган бўлсалар ўшани сўрашимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрнинг азобидан паноҳ сўраганлар, алоҳида қабрни сиқишидан паноҳ сўрамаганлар. Ҳадийжа онамиз ҳақларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳаққини адо қилиш учун қўллари билан қабрни сиқишини тўхтаганлари ҳақида ривоят бор.

عن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال عن سعد بن معاذ رضي الله عنه حين توفي : هَذَا الَّذِي تَحَرَّكَ لَهُ الْعَرْشُ وَفُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ وَشَهِدَهُ سَبْعُونَ أَلْفًا مِنْ الْمَلَائِكَةِ لَقَدْ ضُمَّ ضَمَّةً ثُمَّ فُرِّجَ عَنْهُ رواه النسائي

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади : Саъад ибн Муъоз розияллоҳу анҳу вафот топганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида “Буни деб арш ларзага келди, у учун осмон дарвозалари очилди, жанозасига фаришталардан етмиш мингтаси ҳозир бўлди. Шундай бўлса ҳам қабрда уни бир сиқилиб сўнг қўйиб юборилди” деганлар. Насоий ривояти.

قال أبو القاسم السعدي رحمه الله: لا ينجو من ضغطة القبر صالح ولا طالح غير أن الفرق بين المسلم والكافر فيها دوام الضغط للكافر وحصول هذه الحالة للمؤمن في أول نزوله إلى قبره ثم يعود إلى الانفساح له " انتهى

Абул Қосим Саъдий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Қабрнинг сиқишидан солиҳ ҳам толиҳ(фосиқ-фожир) ҳам нажот топмайди. Мусулмон билан кофир ўртасидаги фарқ шуки, кофир учун қабрнинг сиқиши давомли бўлади. Мўмин учун эса бу ҳолат биринчи бор қабрга қўйилганида бўлиб, сўнг ундан сиқиш кетади”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat