Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозларни жамлаш

12:53 / 14.10.2013 | shurat_ibot | 4551

Аввало бу саволни яна бир котараётганим учун узр сўрайман. Чет елдамиз. Намозни жамлаб ўқишни ҳадислардан далил келтириб қувватлашади. Шунда ҳам нима учун махзаб дейсан деб койишади. Ҳанафий маҳзаби бўйича фақатгина Ҳаж вақтида жамланишини ёзишади. Сиздан , илтимос, 1. Сафарда намозлар жамланмаслиги ва 2. Суннатларга қодир бўлса ўқилиши тўғрисида далил келтиринг жавоб берсангиз. Ёки менга қаттиқ босим бўляпти. Шу далилларни бошқаларга кўрсатиш имконияти бўларди. Рахмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намозни жам қилиб ўқиш 

Бунда Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини қўшиб, бирин-кетин, бир вақтда ўқиш кўзда тутилгандир. Бошқа мазҳабларда, сафардаги одам Пешин билан Асрни ва Шом билан Хуфтонни жамлаб ўқишига рухсат, дейдилар. Уларнинг айтишларича, Пешиннинг вақтида Асрни қўшиб ўқиб олса ёки Шомнинг вақтида Хуфтонни ўқиб олса, бўлади. Буни «жамъи тақдим» дейдилар.
Шунингдек, Аср ва Хуфтоннинг вақтида уларга Пешин ва Шомни қўшиб ўқиса ҳам, бўлади. Буни «жамъи таъхир» дейдилар.
Аммо  Ҳанафий мазҳабида бунга рухсат йўқ. Уларда қуйидаги далилга биноан бошқача иш тутилади:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَجْمَعُ بَيْنَ صَلاَةِ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ إِذَا كَانَ عَلَى ظَهْرِ سَيْرٍ وَيَجْمَعُ بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَلَفْظُهُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا عَجِلَ عَلَيْهِ السَّفَرُ يُؤَخِّرُ الظُّهْرَ إِلَى أَوَّلِ وَقْتِ الْعَصْرِ فَيَجْمَعُ بَيْنَهُمَا وَيُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ حَتَّى يَجْمَعَ بَيْنَهَا وَبَيْنَ الْعِشَاءِ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар устида бўлсалар, Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини жамъ қилар эдилар». 
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Муслимнинг лафзида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарда шошилиб турсалар, Пешинни Аср вақтига кечиктириб, сўнгра иккисини жамъ қилиб ўқир эдилар. Шунингдек, Шомни кечиктириб у билан Хуфтонни жамъ қилиб ўқир эдилар», дейилган. 
Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, намозни жамъ қилиш сафарда шошилиб тургандагина бўлган.
Шунингдек, Пешинни охирги вақтига етиб бориб ўқиб, уни ўқиб бўлиши билан вақти кирган Асрни ҳам ўқиб олинган.
Шунингдек, Шом ҳам охирги вақтига бориб ўқилиб, ундан кейин Хуфтон энг аввалги вақтида ўқилган.
Намозларни бундоқ қилиб ўқишни  Ҳанафий мазҳаби уламолари «Жамъи суврий», яъни «Сувратдаги жам», дейдилар.
Бунга биноан, Пешин ва Шом намозлари охирги, Аср ва Хуфтон намозлари олдинги вақтда ўқилган бўлади. Чунки, Пешиннинг вақти чиқиши билан Асрнинг, Шомнинг вақти чиқиши билан Хуфтоннинг вақти киради.

Топ рейтинг www.uz Openstat