Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Иншааллоҳ"ни ичда айтиш мумкинми?

08:04 / 03.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 4136

"Ҳадис ва ҳаёт" силсиласининг  14-15-жузлари булмиш "Қасамлар, назрлар ва ов" китобини мутолаа қила туриб, ўзим анчадан бери иккиланаётган бир масала яна ёдга тушди.  

Мен тижорат сохасида фаолият юритаман ва мижозларимнинг кўпроғини русийзабон инсонлар ташкил этишади. Қайсидир маҳсулот тури менда йўқ бўлса ёки тугаб қолган бўлса, улар мендан ушбу маҳсулотни келтиришимни илтимос, қилишади ва қайси кунга олиб кела олишимни сўрашади.

Мен уларга ўз мўлжалим буйича бир кунни айтаман ва ичимда "иншааллоҳ" деб қўяман. Чунки улар охирги жумлани тушунмаслиги, тушунмасдан "нима дедингиз? " деб сўраб ҳам қолиши мумкин.  Баъзида шу ишим жоизмикан, "иншааллоҳ"ни ҳам жаҳрий айтишим керакмасмикан, деб ўйлаб қоламан.  

Сиздан илтимос, менинг, аҳлим ва фарзандларимнинг ҳаққига дуо қилиб қўйинг, фарзандларимнинг илмига амал қиладиган олимлардан бўлишини жуда хоҳлайман.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қилганингиз тўғри. Аммо овоз чиқариб айтаверинг. Сўраб қолишса, жавоб берасиз. Улар ҳам хабардор бўлишади. Ҳозир бошқа миллатлар ҳам бу каби нарсаларни англаб боришмоқда. Аллоҳ истак ва хоҳишингиздан аълосин берсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat