Укамнинг исмини “Нажиюллоҳ” деб қўйганмиз. Адашмасам бу пайғамбаримизнинг исмлари экан. Кўпчилик болага “оғир исм қўйибсизлар” деб дилни хира қилишади. Лекин укам жуда зеҳнли, зиёли фарзанд бўлиб катта бўлаяпти. Баъзилар “қўшимча қўшиб исмни сал ўзгартириб қўйиш керак эди” дейишади. Укамга шу исмни қўйиб нотўғри иш қилиб қўймадикми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Исмни қўйишдан олдин яхшилаб ўрганиш керак. Қўйиб бўлгандан кейин эмас.