Ассалому алайкум! Рамазон ойида уйма-уй рамазон айтиб пул йиғиб юриш жойизми? Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда бизнинг диёримизда бир кунлик ризқини топа олмайдиган киши йўқ бўлса керак. Шундай экан бир кунлик ризқи бор кишиларга тиланчилик қилиш ҳаром ҳисобланади. Шунинг учун уларга бериш ҳам ҳаром ҳисобланади. Мабодо кўнглингиз бўлмаса “ҳадя” деб беринг. Валлоҳу аълам.