Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хулқи бузуқ аёллар

13:59 / 25.01.2016 | Oyatulloh1998 | 5304

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, ёшим 18 да, кундан-кунга кўчада ярим яланғоч қизларни кўрганимда ҳаёлим кетиб, дарсларим ва бошқа ишларимга халақит бераяпти. Нима қилсам бўлади? Бирига қарамай десам, бошқа тарафдан яна бошқаси чиқади. Илтимос ёрдам беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозларимиздан бири : “Тоғда яшовчи бир валийнинг ҳузурларига борувчи учта шахсни мисол қилиб келтирган. Улардан бири тоғда яшаб, у ерда уни чалғитадиган ҳеч нарса йўқ. Валий ҳузурига бориш учун йўлда унга қарши чиқувчи қароқчилар йўқ, масофа қийинчилик ва машаққат туғдирмайди. Иккинчиси қишлоқда яшаб, у учун эса бола-чақа, рўзғор, деҳқончиликдан бўшаб, қишлоқдан тоққача йўл юриш машаққати, кўп бўлмасада йўлда унга қарши чиқувчи қароқчилар бор. Учинчиси шаҳарда яшайди. Унинг атрофи тўла қароқчи, валий ҳузурига етиб боргунича душманнинг ўқларига дучор бўлади. Шундай бўлса ҳам валий ҳузурига боради. Айтингчи қайси бири валий ҳузурида ҳурматга сазовордир. Ҳеч қандай машаққатсиз тоғда яшовчими? Баъзи бир тўсиқларга рўбарў келувчи қишлоқда яшовчими? Ёки шаҳардан келувчими?”.
Ҳадисда :

عن حذيفة ، رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : » النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه » . » هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه .

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади». Ҳоким ривояти.
дейилган. Тоғда яшовчининг қалбига бундай найзаларнинг хавфи йўқ. Қишлоқда яшовчига бироз бўлсада, шаҳардагичалик эмас. Шаҳардан келувчининг қалби эса, у заҳарли ўқлар билан яраланган бўлади. Шундай бўлсада Аллоҳнинг розилигига интиладиган бўлса, Аллоҳнинг ҳузурида унинг қадри ҳам юқори бўлади – деган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat