Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг онаси “хотининга насиҳат қил” деб айтса, ўғлининг жаҳли чиқиб, хотинига “уч талоқ қилдим” дебди. Лекин бу сўзни келин эшитмабди. Савол: агар келин талоқни эшитмаса, талоқ тушган бўладими ёки тушмайдими? Жавобсиз саволлар саҳифасида саволим кўринмаяпти. Сизларни безовта қилган бўлса узр сўрайман.
Ва алайкум ассалом! Эрнинг оғзидан чиққан талоқ сўзини аёли эшитиши шарт эмас. Ҳатто эрнинг ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмаган, яъни эр ўзи эшитадиган даражада айтган бўлса ҳам талоқ тушади. Валлоҳу аълам!