Ассалому алайкум! Мeн ёшлик чоғимда қўлим қинғирлик қилиб унча мунча майда ўғирлик қилгандим. Энди шуни ювмоқчиман. Лeкин эгаларига айтгани уяламан. Бошқа йўл билан бу гуноҳимни ювишим мумкинми? Маслаҳат бeринглар.
Ва алайкум ассалом! Бирор киши бошқа одамнинг нарсасини ўғирлаб, кейин тавба қилмоқчи бўлса, ўша молни ўз эгасига қайтариш вожиб. Агар ўғирлаганлигини айтишдан уялса, шарманда бўладиган бўлса ёки орага совуқчилик тушадиган бўлса, ўғирлаганини айтиши шарт эмас. Балки қайси йўл билан бўлса ҳам, эгасига молни ёки молнинг қийматини қайтарса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!