Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталар кирмайдими?

07:19 / 07.11.2016 | MMM_bonu | 4082

Ассалому алайкум! Эр-хотиннинг ётоқхонасига фаришталар кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсонни ҳамма вақт тўрт фаришта ёнида бўлади. Уч ҳолатдагина улардан ажралиб туришади. عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِيَّاكُمْ وَالتَّعَرِّيَ ، فَإِنَّ مَعَكُمْ مَنْ لَا يُفَارِقُكُمْ إِلَّا عِنْدَ الْغَائِطِ ، وَحِينَ يُفْضِي الرَّجُلُ إِلَى أَهْلِهِ ، فَاسْتَحْيُوهُمْ وَأَكْرِمُوهُمْ رواه الترمذي Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Буткул кийимсиз бўлишдан сақланинглар. Чунки сизлар билан бирга сизлардан ҳеч қачон ажрамайдиган фаришталар бордир. Улар фақат ҳожатга кирилганда, киши аёлига яқинлик қилаётганида ажралиб турадилар. Улардан ҳаё қилинглар ва уларни ҳурматини жойига қўйинглар” дедилар". Имом Термизий ривояти. Бошқа бир ривоятда : “Киши ғусл қилаётган вақтида ҳам ажралиб турадилар” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat