Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозга уйғотиш

1 йил аввал | Robiya | 1622

Ассалому алайкум! Хўжайнимни бомдод намозига уйғотяпман, лeкин турмаяптилар. Худо хоҳласа ўқиймиз дeйишади. Уйқисидан бeзовта қиганимгами ёки “намоз ўқишни қачон бошлайсиз” дeганим учунми аччиқлари кeлади. Қандай йўл тутай? Бошқа намозга уйғотмаслигим тўғри бўладими? Уйимизда ва ўзларида ҳам 5 вақт намоз ўқигани шароит борку. Фақат ўзимни билиб намозимни ўқийвeрайми ёки яна уйғотайми? Нима маслаҳат бeрасизлар?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан Намоз бобини ўқишининг имкониятини қилинг. У кишининг оғзидан “Намоз ўқимайман” ёки “Намозинги фалон” деган гапларни айтиб диндан чиқиб қолишидан эҳтиёт бўлинг. Имкон қадар намознинг фазилатлари, ўқимаган одамларнинг аҳволи қийин бўлишини “қизим сенга гапиряпман, келиним сен эшит” деган тарзда етказишга ҳаракат қилинг.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat