Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Араб тили

08:27 / 22.06.2017 | Abdurohman | 2696
Ассалому алайкум! Саволим Араб тили хакида. Бу тилни ахамияти хакида билмокчи эдим, Ислом оламида бу тил кандай ахамиятга эга яъни бу тилда олим булмасдан мухаддис, муфассир, мужтахид ва олим булиш мумкинми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳадиси шарифлар луғавий, балоғат ва фасоҳат ҳамда адабий жиҳатдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Шундай экан, ҳадиси шарифларни тўғри англаб етиш учун энг аввало араб тилини яхши билиш керак. Араб тили дунёдаги энг нозик ва энг мукаммал тил бўлганлиги учун ҳам, Аллоҳ таоло ўзининг охирги каломи бўлмиш Қуръони Каримга айнан шу тилни ихтиёр қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам арабларнинг энг тили фасиҳ қабиласи – Қурайшдан бўлиб, ўзлари чиройли, фасоҳатли сўзлар устаси бўлганлар. Бунинг устига, мўъжизакор Қуръон балоғати ва фасоҳати у зотга ўз таъсирини ўтказган. Шунинг учун ҳам у зотнинг каломлари Аллоҳнинг каломидан кейинги иккинчи ўринга кўтарилган. Ана шундай олиймақом каломни яхши тушуниш, нозик маъноларини тўла англаб етиш, улардаги шаръий ҳукм, ваъз-иршод ва ибратларни мукаммал ўзлаштириб олиш учун араб тили, унинг балоғат ва фасоҳатидан яхши хабардор бўлиш керак. Бу маънода маълум даражага эришмай туриб, муҳаддисликни даъво қилмаса ҳам бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat