Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ва хотин эътиқоди

00:24 / 24.11.2019 | Dilwod Tewabayev | 632

Ассалому алайкум! Агар оз динини билмаса, хеч кандай амал қилмаса, хотин эса, эрини эътиқодини тўйдан олдин билмаган бўлса, хотини эри билан яшаши жоизмиЖоиз бўлса эрини қандай қилиб хидоят йўлига бошласа бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундай бўлса хотин ўта даражада эътиборли бўлиши керак. Чунки динини билмаган инсонни оғзидан куфр ва ширк сўзлар кўп бора кириб чиқади. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَادِرُوا بِالْأَعْمَالِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِ، يُصْبِحُ الرَّجُلُ مُؤْمِنًا وَيُمْسِي كَافِرًا، أَوْ يُمْسِي مُؤْمِنًا وَيُصْبِحُ كَافِرًا، يَبِيعُ دِينَهُ بِعَرَضٍ مِنَ الدُّنْيَا  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Зулматли кечанинг бўлакларидек фитналар келмасидан олдин амал қилиб қолинглар. (Ўша фитналар келса,) киши тонг отганда мўмин бўладию, кеч кирганда кофир бўлади [ёки кеч кирганда мўмин бўлиб, тонг отганда кофир бўлади], динини дунёнинг арзимас матоҳига сотиб юборади». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Муслим"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat