Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот беришим керакми?

16:27 / 22.06.2017 | Radjapov | 1533

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен поччамдан бир неча йил илгари арендага машина олган эдим. Ўша пайитларда ойлик маошим арендани ёпар эди кейин валютани кескин кўтарилиши натижасида ойлигим аренда пулини қоплолмай қолди. Шу сабабдан поччамдан хозирча аренда пулини тўхтатиб туришни сўрадик. Поччам ҳам майли аввал ўйланиб олинг деди ва пулни тўйдан кейин қилиб беришга келишдик. Ҳозирги кунда бир йилдан ортиқ мудатта аренда пулини тўлаш тўхтатиб қўйилган, лекин тўйга деб аталган пул нисобига етган. Шу холатда қандай йўл тутилади? Зиммамизда қарзимиз бор яъни машинани қарзи, лекин тўйдан кейин беришга келишганмиз. Тўйга дейигилган пул нисобига етган, яна шуни таъкидлашим керакки қарзимиздан кўра йиғилган пул кўпроқ, кўп қисмини ўзини ажратиб олсак ушбу сумма нисобга етмаган. Хатоликлар бўлса узр.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз қарзингизни чиқариб юбориб, қолган пул нисобга етса закот берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat