Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақийқа ҳақида

10 ой аввал | Миркамол | 2158

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати аъзолари, менинг бир ўзига тўқ бой танишим яқинда қиз фарзандлик бўлди. Ва бу фарзандига ақийқа қилиш учун 1та қўй эмас балки 1та қорамолни сўйиб ақийқа маросимини ўтказмоқчи. Мақсади эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом қиз фарзанд дунёга келса бунинг хурсандчилигини бўрттириброқ қилишни тавсия қилганликлари экан. Шу мақсадда бир қорамолни сўйиб гўштини ярмини  муҳтожларга  хомталаш қилиб тарқатиб, қолган қисмидан таом тайёрлатиб яқин қариндош, қўни-қўшни ва маҳалладагиларга дастурхон ёзмоқчи. Умуман олганда буни мақтаниш ва риё учун эмас ҳолис Аллоҳ учун қилмоқчилигини айтди. Аммо ақийқа учун қиз болага қорамол сўйиш ҳақида ҳадисларда бирон нарса топа олмабди. Бизда бундай ҳолат урф бўлмагани ва бундай холатга ҳали дуч келмаганимиз учун, ақийқа маросимидан  олдин сизлардан сўраб кўрмоқчимиз. Динимизда қорамол сўйиб ақийқа қилишга мумкинми? Бир танишим эса анчадан буён эчкичилик билан шуғулланади. У ҳам қизига ақийқа қилиш ниятида. У бир қўй ўрнига ўз эчкиларидан бирини сўйиб ақийқа қилса бўладими?)


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Мумкин. Ақийқа ҳам қурбонликнинг бир тури. Қурбонликда қилинган шартлар ақийқада ҳам қилинган. Масалан моллар икки ёшда бўлиши, турли хил айблардан саломат бўлиши. Ҳадисда келганидек қўйни ақиқа қилиш афзал. Аммо қурбонликка ярайдиган бошқа ҳайвонлардан қилса, жоиз бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat