Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Танглай кўтариш

8 ой аввал | Sirojiddin | 3344

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўп китобларда янги туғилган чақалоқни танглайини кўтаришда ҳурмо мeвасидан фойдаланиш айтилади. Бу ишни қандай амалга ошириш қандай дуолар ўқиш ҳақида батафсил маълумот бeрсангизлар. Аллоҳ илмингизга ва умрингизга барака бeрсин.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Буни ҳеч қандай махсус дуоси ҳам қиладиган кишиси ҳам йўқ. Бирор ширинликни олиб, бармоқ учида боланинг танглайига теказиб қўйилади. Бу вақтда болани ҳаққига дуо қилиш суннат. Мадиналик мусулмонлар ўзларининг гўдак болаларини доимо Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига олиб келар эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса уларни қўлларига олар, ўпиб-эркалар, танглайларини кўтарар ва ҳақларига дуо қилар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat