Ассалому алайкум! 1. Бир неча киши мендан қарз, бири 20 минг бўлса бошқаси 100 минг атрофида. Мен шу қарзларимдан кечсам фитр садақа ҳукмида бўладими? Агар бўлса буни уларга билдириб қўйишим керакми ёки қарзларини қайтараётган пайтда қарзимдан кечганлигимни билдирсам кифоями?
2. Бизда ҳайит намози 5-июньда ўқилиши эълон қилинди, рамазоннинг оҳирги куни 4-июнь. 5-июнь куни саҳарлик қилиб ният қилишмиз лозим бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳеч бири унинг ўрнига ўтмайди. 2). У куни рўза тутасиз. Бирор нарсани еб-ичиб чиқиш суннат. Валлоҳу аълам!