# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
3474 | Ҳумайний | Ҳумайний - Руҳулло Мусовий (1900-1989) - дин ва давлат арбоби. Эроннинг Ароқ ш. яқинидаги Ҳумайн қишлоғида руҳоний оилада туғилган. Аввал Ароқтса, кейин Қумда ўқиган, ўша ерда мадрасада дарс берган. 50-й.лар охирида Оятуллоҳ давоми... |
3473 | Ҳулул | Ҳулул - (ҳалла феълидан - "кўчмоқ", "жойлашмоқ") - бир буюмнинг бошқасида бўлиши, жойлашиши, намоён этиши. Бу маънода Ҳ. истилоҳи Қуръонда қўлланилмаган. Ўрта аср мусулмон таълимотларида Ҳ. деганда қуйидагилар давоми... |
3472 | Ҳулмонийлар | Ҳулмонийлар - ал-Ҳулмония - Абу Ҳулмон ал-Форисий ал-Халабий (тахм. 950 й. Дамашқда в.э.) тарафдорлари. Дастлаб Дамашқда пайдо бўлган. Ҳ.ни сўфийлар қаторига қўшишган, улар пантеизмнинг ёрқин акс этган эстетик шаклини давоми... |
3471 | Ҳужжат ал-Ислом | Ҳужжат ал-Ислом - (араб. - ислом ҳужжати, исломнинг исботи мазмунида) - ўрта асрларда баъзи йирик илоҳиётчиларга берилган диний унвон. Суннийларда кейинчалик қўлланилмай кетган, лекин шиалик уламолари ўртасида расмий давоми... |
3470 | Ҳужжа | Ҳужжа - (кўплиги ҳужаж, "далил", "исбот", "далил келтириш") - калом, фалсафа, лочика (синонимлари далил, бурҳон) ва фиқҳда (синонимлари баййина, шаҳода, иқрор) кенг ишлатиладиган истилоҳ. Қуръонда бир неча давоми... |
3469 | Ҳужвирий | Ҳужвирий - Абу-л-Ҳасан Али ибн Усмон ал-Разнавий ал-Жуллабий (? - 1072-1076/77 й.лар оралиғи) - форс тилида сўфийликка доир биринчи асар муаллифи. Унда сўфийлик тарихи ва моҳияти, сўфийлар дунёқараши ва амалиёти систематик давоми... |
3468 | Ҳуд (ас) | Ҳуд (ас) - Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан бири. Қуръонга кўра, у Од қавмига пайғамбар қилиб юборилган. Бу қавм гавдали, жисмонан бақувват кишилардан иборат бўлиб, Яман ва Уммон ўртасидаги Аҳқоф деган жойда давоми... |
3467 | Ҳубал | Ҳубал - қад. араб маъбуди, кинона қабилалар уюшмаси ва уларнинг ўтроқ тармоғи - Қурайшийлар ва Макка ш. ҳомийси. Ривоятларга кўра Ҳ. кинонийларга Шим. Арабистон (Набатея)дан ўтган. Маккада унинг санамлари бешакл тош давоми... |
3466 | Ҳошимийлар | Ҳошимийлар - бану ҳошим - 1) Муҳаммад (сав) бобо калонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (сав) мансуб бўлган уруғ-хонадон. Ҳ. Муҳаммад (сав) ҳаётларида, ул зот вафотидан сўнг эса араб-мусулмон тарихида муҳим давоми... |
3465 | Ҳорут ва Морут | Ҳорут ва Морут - қилган гунохлари учун Бобиддаги зиндонга ташланган икки фаришта исми. Улар Қуръонда сеҳр билимдонлари ва уни одамларга ўргатувчилар, лекин уни қўллаш оқибатларидан уларни огоҳ этувчилар сифатида давоми... |
3464 | Ҳорун | Ҳорун (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар этиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, давоми... |
3463 | Ҳол | Ҳол - (кўплиги аҳвол; ёхуд ҳола, кўплиги ҳолат) - буюм, инсон, худо ва б. ҳолати. Қуръонда ушбу маънода қўлланилмаган. Сўфийлик "психология"сида Ҳ. - Аллоҳга интилиш "йўлида" сўфий, унинг иродасидан ташқари ва давоми... |
3462 | Ҳоким | Ҳоким - ("ҳал қилувчи") - судланувчи тарафлар ўзаро келишувга биноан ишни ҳал этиш учун мурожаат қилишадиган холис судя (ҳакам). Ҳ.га қози ҳузурида иш қўзғалгунча мурожаат қилиш тавсия қилинган. Ҳ. ҳеч қандай давоми... |
3461 | Ҳожи | Ҳожи - ҳаж маросимларини тўла-тўкис бажарган шахс. Одатда бундай кишиларга Ҳ. сўзини қўшиб мурожаат қиладилар (мас. Аҳмад ҳожи, ҳожи бува, ҳожи ота, ҳожи она ва ҳ.к.). Курбон ҳайити кунларидан бошқа вақтларда Макка ва давоми... |
3460 | Ҳишом ибн ал-Хакам | Ҳишом ибн ал-Хакам - Абу Муҳаммад ал-Куфий (? - 814) - кинда қабиласи мавлоси - машҳур илоҳиётчи-мунозарачи, шиалик ақидаси асосчиларидан бири, шиалар тарихчиси ва назариётчиси; унинг издошлари ўзларини ал-ҳишомия деб давоми... |