- Минг марта айтдик, ёздик, таъкидладик. Бу гапларнинг ҳаммаси сафсата. Ҳадеб қайта-қайта сўараш билан иш битмайди. Асли йўқ нарса асли йўқлигича қолаверади. Сиз ушбу саҳифада излаб қўринг-а, неча марта бу гап такрорланганини биласиз. Бу каби гапларга ишонмаслик керак.Қуръони Карим ва ҳадисдаги дуоларни ўрганиш ва қилиш керак. Ҳадис ва Ҳаёт силсиласининг “дуо китоби” бор. Имом Нававийнинг “Азкор” деган китоби бор. Анашу китоблардаги дуоларни ўқинглар.