– Ва алайкум ассалом! Уришиш сўзидан нимани ирода қилганингизни билмадик, лекин инсон ўз нафсидан, ота-онасидан, фарзандларидан ҳам кўра Робиси ва пайғамбарини яхши кўрмагунича мўмин бўлолмайди. Яхши кўрган инсон эса уларни ҳақоратлашга албатта чидолмайди. Бу табиийдир, тушунтириб қўйиш керак бўлган ўринларда тушинтириб қўйиш керак. Аслида динингизни янада мукаммал ўрганиб, уларга динни гуўзал тарзда намоён қилолсангиз динингизни ҳимояси янада гўзал бўлар эди. Шунда ҳам тўғри қабул қилмасалар ҳолатга қаралинади, динни ҳақоратлашга сабаб бўладиган ҳолат бўлса индамай юз ўгириб кетилаверилади. Чунки Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади:
وَلاَ تَسُبُّواْ الَّذِينَ يَدْعُونَ مِن دُونِ اللّهِ فَيَسُبُّواْ اللّهَ عَدْوًا بِغَيْرِ عِلْمٍ كَذَلِكَ زَيَّنَّا لِكُلِّ أُمَّةٍ عَمَلَهُمْ ثُمَّ إِلَى رَبِّهِم مَّرْجِعُهُمْ فَيُنَبِّئُهُم بِمَا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
108. Уларнинг Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкмангизки, билмасдан, тажовуз ила Аллоҳни сўкиб юрмасинлар. Ҳар бир умматга ўз амалини ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйдик. Сўнгра эса қайтишлари фақат Роббларигадир. Бас, У қилиб юрган амалларининг хабарини берур.
Динни улар қабул қиладиган томон билан етказишга ҳаракат қилинглар. Валлоҳу аълам!