Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намоздаги нуқсон

00:00 / 14.07.2011 | eski savollar | 2823
шайх хазратлари Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин.Саволим қуидагича бази пайтларда (Аллоҳ кечирсин) намоз о'қиятганомда (балки иймонимиз зайфлигидандир) 3-чи ёки 4-чи ракатлигини билмай қоламан. Шу туфайли 3 ёки 5 ракат оқиб қойиш ҳавфи бор. Шундай вазиятда нима қилилшим керак? Саволим ноо'рин бо'лса аввалдан узр со'райман. Алллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Намозда неча ракъат ўқиганини билмай, шак қилиб қолди. Учми, тўртми, билмайди. Агар бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозни янгитдан бошлайди.Агар шаки кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади.Агар унутиши кўп бўлса, ғолиб гумонга бино қилади. Агар ғолиб гумони бўлмаса, озини олади.Абу Саъийд ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз намозда шакка тушиб қолса, бас, қанча ўқиганини билмай қолса, уч ракъатми, тўрт ракъатми? Бас, шакни ташласин ва ўзи қаттиқ ишонган томонига бино қилиб ўқисин. Сўнгра салом беришидан олдин икки марта сажда қилсин. Агар беш ракъат қилган бўлса, ўша икки сажда унинг намозини жуфтга айлантиради. Агар тўрт ракъатни тамом қилиш учун ўқиган бўлса, у икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаган бўлади», – дедилар».Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.Агар ғолиб бўлмаса, озини олади.Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз намозида унутиб қолиб, бир ракъат ўқидими, икки ракъат ўқидими, била олмай қолса, бир ракъат ўқидим, деб олсин. Агар икки ракъат ўқидими, уч ракъат ўқидими, била олмай қолса, икки ракъат ўқидим, деб олсин. Агар уч ракъат ўқидими, тўрт ракъат ўқидими, била олмай қолса, уч ракъат ўқидим, деб олсин ва салом беришидан олдин иккита саҳв саждаси қилсин», – дедилар.Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Топ рейтинг www.uz Openstat