- Шунинг учун никоҳни рўйхатдан ўтказиш, расмий тасдиқлаш йўлга қўйилган. Сиз давлатга арз қилинг. Ҳаққингизни талаб қилинг. Болани қонини текшириб, отасиники билан таққослаб аниқланади. Золимлар жазосини олиши керак. Боланинг нафақасини беришлари лозим. У одам, “билганингни қилавер” деганида дарҳол, сендан ажрадим, деганингизда талоқ тушар эди. Энди, сиз никоҳ қилган ва гувоҳ бўлганлардан никоҳни бузишни йўлга қўйишни талаб қилишингиз керак. Илмли одам иштирокида мажлис бўлиб, сизнинг аризангизни тингланиши ва никоҳни бузилиши ҳақида қарор чиқиши лозим. Ундан кейин сиз идда ўтириб, бошингиз очиқ бўлади.