Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Бизларни тўғри йўлда юришимизга сабабчи қилиб, ўз замонамизда сиздек инсонни яратиб қўйган Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин.Рухсатингиз билан шу кунларда ўзимни қийнаб турган бир масала юзасидан сизга мурожат қилмоқчи эдим.Ота онам синглимнинг ўғли (жияним)га қўшиб ўғлимга ҳам тўй қилиш ниятидалар. Албатта улар билан мен икки хил дунё одамларимиз. Агар мен уларнинг гаплари билан тўй қиладиган бўлсам бу тўй - тўла исрофгарчилк, ёмон бидъат хурофотлар, хўжа кўрсин, риё, ароқхўрлик ва фахш билан ўтиши, баъзи бировлардан қарздор бўлишимиз табиий.Албатта, ота-онамни розилигини топишни жуда-жуда ҳохлайман лекин Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг "Аллоҳ таоло олдида гуноҳ бўладиган ишларда махлуққа итоат этилмайди" мазмунидаги ҳадисига мувофиқ равишда бу тўйни қилиш ниятида эмасман.Алҳамдулиллаҳ суннатга эргашган ҳолда фарзандимга ақиқа қилганман.1) Уларнинг айтганларини қайтариб тўй қилмасам, гуноҳкор бўланми? 2) Ёки мен бирон жойда адашяпманми? ота-онам розилиги учун тўй қилишим керакми?